БЕШАР (қад. Колон Бешар) —Жазоир ғарбидаги шаҳар. Бешар вилоясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 107 минг киши (1987). Т. и. ва автомобиль йўллари тугуни. Қ. х. маҳсулотлари қайта ишланади. Озиқ-овқат саноати, тикувчилик, металлсозлик, қурилиш материаллари и. ч. корхоналари бор. Кончилик саноати маркази: тошкўмир (Кенадза ва Абадла), марганец (ВодиГаттара) ва темир (Угарта) рудалари қазиб олинади.