БЕШАРЧАСОЙ

БЕШАРЧАСОЙЖиззах вилояти Зомин туманидаги сой. Молгузар тоғларининг шим. шарқий ён бағридан (Ингичка довонидан 1 км шарқда) бошланади. Уз. 10 км бўлиб, иккита ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Бешарчасой қор, ёмғир ҳамда булоқ сувларидан тўйинади. Баҳор ва ёз бошларида серсув, баъзан сел келади. Қолган пайтларида эса Б. Аччисойга стмасдан қуриб қолади. Бешарчасойдан чорва молларини ва қисман экинларни суғоришда фойдаланилади.

Loading...