БЕШТОВ

БЕШТОВ — Зирабулоқ паст тоғлари таркибидаги тоғ тизмаси. Самарқанд вилоятида. Энг баланд жойи 955 м. Шим. ён бағри Зарафшон водийсига тик тушган ва сойлар билан ўйилган (чуқ. 150 м гача). Жан. ён бағри ётиқроқ ва платосимон юзага туташиб кетган. Тизманинг ўқ қисми юқори силурнинг оҳактошларидан ташкил топган. Сувайирғич қисмида ўткир найзасимон ва яланғоч қоялар кўп. Ён бағрининг ўрта ва қуйи қисмлари тупроқ билан қопланган. Тоғ этаклари бўрпалеоген ва неоген ётқизиклари— конгломерат, оҳактош, гил ва қумдан ташкил топган. Адирсимон баландликлар қумтош ва конгломерат лардан тузилган. Шим. ён бағрининг қуйи қисмидаги тўқ бўз тупроқларда эфемершувоқ гуруҳига мансуб ўсимликлар ўсади. Сертош жан. ён бағрида бодомзор кўп. Яйлов сифатида фойдаланилади.

Loading...