БЕССА (франц. baisse — пасайтирмоқ) — биржа чайқовчилиги; қимматбаҳо қоғозлар курс и ёки товарлар нархини пасайтириш мақсадида амалга оширилади. Нархларни ласайтиришга интиладиган тадбиркор қимматбаҳо қоғозлар ёки товарларни маълум муддатга сотади. Келишилган муддат ва унинг ижроси ўртасидаги давр мобайнида бозорда нарх тушиб кетса, келишувни бажариш муддати келиши б-н чайқовчисотувчи қоғозлар ёки товарларни янада арзонроқ нархда харид қилиб, ўз контрагептига шартлашилган юқори нархларда топшириб, фойда олиши мумкин. Шундай қилиб, келишув товар ёки қоғозларни амадда етказиб бермай туриб ҳам курс фарқини тўлаш б-н тугайди. Курс ёки нарх пасайишидаги фарқ сотувчи фойдасига, нарх кўтарилганда эса харидор фойдасига ҳал бўлади.