БЕТОН

БЕТОН (франц. beton ва лот. bitumon — тоғ смоласи) —богловчи модда (мас, цемент), сув, тўлдиргичлар (мас, шагал, қум), айрим ҳолларда қўшилмалар қўшиб тайёрланадиган қоришманинг зичлашиб қотиши натижасида ҳосил бўладиган қурилиш материал и. Қадимда Бетондан гумбаз, қуббалар, равоқлар, катта иншоотлар қуришда ишлатишган. Бунда богловчи материал сифатида лой, гипс, оҳак, асфальтдан фойдаланишган. Бетон технологиясининг такомиллашуви цемент ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ. 19-а. да темирбетоннинг ихтиро қилиниши Бетоннинг кенг тарқалишига олиб келди. Ҳажмий массасига (кгҒм3 ларда ҳисобланади) кўра, Бетоннинг жуда огир (2500 дан юқори), оғир (1800 дан 2500 гача,) енгил (500 дан 800 гача) ва алоҳида енгил (500 дан паст); богловчи модданинг турига кўра, цементли, силикатли, гипели, асфальтбетонлар, полимербетонлар ва б. хилларга; вазифасига кура, оддий (саноат, фуқаро қурилиши учун ишлатиладиган), гидротехника, йўл қурилиши, иссиқлик изоляцияси, манзарали ишларга, махсус ишларга (кимёвий тургун, оловбардош, ядро нурланишларидан ҳимоя қмлиш ва б. учун) мўлжалланган хиллари бор. Б. нинг асосий сифат кўрсаткичи сиқилишга мустаҳкамлиги ҳисобланади ва шу хусусияти билан унинг маркалари белгиланади.

Loading...