БЕХТЕРЕВ МИКСТУРАСИ

БЕХТЕРЕВ МИКСТУРАСИ — марказий нерв системасини тинчлантирадиган суюқ дори. В. М. Бехтерев таклиф этган. Таркибида адонис дамламаси, натрий (ёки калий) бромид ва кодеин бор. Невроз, истерия ва марказий нерв системасининг бошка касалликларида, шунингдек уйқусизликда кунига 2—3 маҳал 1 ош қошикдан ичилади.

Loading...