БЕЗ

БЕЗ, безлар (glandulae) — 1) организмнинг нормал ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган ва ўзига хос махсус ширалар (секрет) ишлаб чиқарадиган ҳужай-ралар ёки кўп ҳужайрали аъзолар. Без ишлаб чиқарадиган моддаларнинг физиологи к аҳамиятидан қагьи назар, ҳужай-ралардан чиқадиган ҳамма моддалар «секрет» деб юритилади. Кўпгина Без (мас, сўлак, тер бези, жигар, меъда Б.)нинг чиқарув йўли бўлиб, ишлаб чиқарадиган секретини шу йўл орқали тана юзасига ёки бирор аъзо бўшлиғига ажратади. Ҳунинг учун ташқи секреция безлари, яъни экзокрин Без деб аталади. Баъзи Безда чиқарув йўли бўлмайди ва улар ишлаб чиқарадиган секрет бевосита тўқима суюқлиги, қон ёки лимфага қўшилиб кетади. Бундай Без эндокрин, яъни ички секреция Б. и деб аталиб, уларга гипофиз, буйрак усти Бези, қалқонсимон Без киради. Аралаш Без (мас, меъда ости бези, жинсий Без ва б.) ҳам бўлиб, улар секретининг бир қисмини махсус най орқали бирор бўшлиққа, қолганини эса бевосита конга ажратади. Без ҳужайраларидан ишланиб чиқиб, бошқа аъзоларга ва организм функцияларига таъсир этадиган моддалар инкретлар (ёки гормонлар) деб аталади. Экзокрин Без бир ва кўп ҳужайрали бўлади. Бир ҳужайралисига ичак ва нафас йўлининг шиллиқ пардасидаги эпителий ичида жойлашган қадоқсимон ҳужайрали Без, кўп ҳужай-ралисига эпителийдан ташқарида жойлашган сўлак Б., меъдаичак шиллик, пардасидаги Без ва б. киради. Бир ҳужай-рали Без секретни эпителий юзасига чиқариб, уни механик ва кимёвий шикастдан сақлайди. Без ишлаб чикарадиган моддаларининг кимёвий табиатига қараб сероз (ёки оқсилли) ва шилим-шиқ (ёки шиллиқ) Безга бўлинади. Сероз Без сувда осон эрийдиган оқсил — секрет чиқаради, шилимшиқ Бездан эса муцин ва мукоид моддалар чиқади. Баъзи Бездан ҳам оқсил, ҳам шилимшиқ секрет чиқади (аралаш Без), мас, қулоқ олдидаги ва жағ остидаги сўлак Б. Баъзи Без (сут Б., Йирик тер Без, ёғ Без ва ҳ. к.) ёғлилипоид ва стероидли секрет ишлаб чиқаради, бу Без секрети сувда эримайди, ҳужайралардан томчи ёки дурда шаклида ажралиб чиқади. Буйрак усти Без ларининг пўстлоқ қаватидан ва жинсий безлардан ишланиб чиқадиган гормонлар ҳам стероидларга киради. Секретнинг қандай ҳосил бўли-ши ва эпителий ҳужайраларидан ташқарига чиқарилиш хусусиятига қараб Без мерокрин, апокрин ва голокрин Б. ларга бўлинади. Эндокрин Б. муҳим аъзолар бўлиб, уларда ишланган инкрет (гормон) организмнинг ўсиши, вояга етиши ва моддалар алмашинуви жараёнларини идора этади. Без фаолияти нерв системаси ҳамда гуморал омиллар томонидан бошқарилади;

2) яллиғланиб катталашган лимфа тугунларининг халқ ўртасида тарқалган янглиш номи (қ. Лимфа системаси).

Носир Аҳмедов.

Loading...