БЕЗАК ҲАЙКАЛТАРОШЛИГИ

БЕЗАК ҲАЙКАЛТАРОШЛИГИҳайкалтарошлик тури, асарлари маълум меъморий маконни ёки табиий шароитни ҳисобга олган ҳолда бинонинг ташқариси ёки ичкарисини, шаҳар кўчалари, майдонлари ва хиёбонларини безатади. Безак ҳайкалтарошлигига меъморий безаклар (атлантлар, маскоронлар, кариатидалар), фавворалар учун ишланган хайкаллар, панжаралар, бадиий безакли дарвозалар, бинонинг ички безакларига мармар, металл, чинни ва б. дан ишланган кичик шаклдаги ҳайкаллар киради. Асарлари меъморий ансамбль б-н уйғунлашиб, санъат асари сифатида уз мустақиллигини йўқотмайдиган маҳобатли ҳайкалтарошликдан безак вазифасини ўташи билан фаркланади. Безак ҳайкалтарошлигида образларни юморли тарзда талқин этиш, бўрттиришга йўл қўйилади, турли хайвонлар (мас, балиқ, қурбақа. лайлак ва ҳ. к.) шакллари кенг ишлатилади.

Prev Article

БЕДАПОЯ