БЕЗАК САНЪАТИ

БЕЗАК САНЪАТИсанъат тури; ин-сон атрофидаги моддий муҳитни шакллантиради, бадиий безаш учун хизмат қилади, унга эстетик ва ғоявий бадиий мазмун бахш этади. Безак санъати инсоннинг хизматидаги буюмларга безак бўлиб, шу билан бир қаторда инсонга эстетик, ғоявий ва бадиий таъсир кўрсатади, ин-сон моддий муҳитининг курки, нафо-сати сифатида намоён бўлади. Асосий соҳалари: меъморлик билан бевосита боғлиқ бўлган монументал безак санъати, жамоатчилик ва айрим шахслар эҳтиёжи учун бадиий буюмлар тайёрлаш б-н боғлиқ бўлган амалий санъат, байрам, томоша манзараларини, сайргоҳларни, экспозицияларни, кўпчилик эътиборига ҳавола қилинадиган стенд, витриналарни безаш билан боғлиқ бўлган безаш санъати, бадиий лойиҳалашдан иборат бўлган дизайн.

Безак санъатининг ривожи жуда қадим замонлардан бошланиб, халқ ижодининг муҳим соҳасига айланган. У тасвирий санъат, бадиий ҳунармандлик соҳалари, бадиий саноат, шунингдек халқ усталари, рассомлар, ҳайкалтарошлар, дизайн усталари фаолияти билан узвий боғлиқ равишда ривожланади. Инсон жуда қадим замонлардан бошлаб ўз моддий муҳитини безатиш иштиёқида нафосатга ин-тилган. Одамлар бўйнига мунчоқ, бармоғига узук, қўлига билагузук тақиб ўзини безатган, кейинчалик кийим-кечак, турар жойларини кўркамлаштиришга интилган. Шу тарзда асрлар мобайнида Безак санъати с . шаклланган (19-а. дан шу ном билан аталган). Безак санъати с маҳсулотлари, асарлари би-нолар, кишилар, уларнинг моддий му-ҳитини, турмушда ишлатиладиган нарсаларни безатишга, кўркамлаштиришга хизмат қилади, кишиларнинг моддий ва маънавий қизиқишларини ўзида мужассамлаштиради, турли тарихий даврларда ўша даврнинг бади-ий йўналишлари, услублари (роман услуби, готика, барокко, классицизм, романтизм ва б.) унга ўз таъсирини кўрсатади. Безак санъати намуналари, айниқса, монументал Безак санъати асарлари кўпчиликнинг эътиборида бўлади, у жамиятнииг диди шаклланишида ҳам муҳим роль ўйнайди. Жамоат, маъмурий би-нолар, саройлар, томоша заллари, ресторан, чойхоналарда наққошлик, ўймакорликдан ташқари тасвирий санъат кўринишлари (деворий расм, мозаика, ҳайкалтарошлик асари, витраж ва б.) безак вазифасини уташ билан бир қаторда маълум ижтимоий ғояларни қам тарғиб қилади, ифодалайди. Жаҳоннинг энг йирик санъат арбоблари монументал Безак санъати билан ҳам шуғулланганлар (Леонардо да Винчи, Рафа-эл, Микеланжело жамоат биноларида, саройларда ўлмас асарлар қолдирганлар). Ўзбекистон ҳудудида қадимдан йирик бинолар (сарой ва ибодатхоналар, кейинчалик масжид ва мадрасалар) га безак бериш санъати ривожланган. Халқ усталари (наққош, ўймакор ва б.) Б. с. билан шуғулланган. Тупроқ қалъа, Варахша, Афросиёб, Болаликте-па ва б. ёдгорликлар, турли хилдаги ку-лоллик, кандакорлик, тўқимачилик каби амалий санъат турларида ана шу санъ-атнинг нодир намуналари сақланган. Амир Темур ва темурийлар даври, ундан кейинги даврларда ҳам Безак санъатига оид нодир ёдгорликлар яратилган.

20-а. да Ўзбекистонда Безак санъати янада ривожланди: Навоий ва Муқимий театрлари биноларининг фойе ва заллари, Тошкент метрополитени, Халқлар дўстлиги саройи ва б. иншоотлар бе-заклари ва б. Айниқса мустақилликдан сўнг бу санъатнинг янги тараққиёт даври бошланди. Янги қурилаётган меъморий бинолар, маданий иншоотлар (ички ва ташқи томонлари). Безак санъатининг ютуқлари билан бунёд этилмоқда, безак хусусиятлари бўрттирилган турли ҳайкал ва рельефлар яратилмоқда.

Неъмат Абдулпаев.