БЕЗГАК

БЕЗГАК (итал. malaria, mala aria — бадбўй ҳаво) — безгак плазмодийлари қўзғатадиган инвазион касаллик; иситма тутиши, қонда жиддий ўзгаришлар содир булиши, камқонлик, жигар ва талоқнинг катталашуви билан кечади. Безгак плаз-модийси тўрт хил, шунга кўра Б. нинг уч кунлик, тўрт кунлик, тропик ва Африка хиллари бор. Б. плазмодийси Безгак чивини ва одам организмида кўпайиб, ривожланади. Касаллик манбаи бемор ва Безгак чивини (асосан урғочиси) ҳисобланади. Безгак плазмодийси Безгак билан оғриган бемор организмида жинссиз (шизогония), касалликни ташиб юрувчи — анофелес чивини танасида эса жинсий йўл билан ривожланади. Касаллик соғлом одамга чивин чаққанда, одам организмига унинг сўлаги орқали қўзғатувчилар тушганда юқади. Қон оқими билан улар жигарга тушади, бу ерда ривожланишнинг биринчи (тўқима) цикли рўй беради, сўнгра яна қонга тушади ва эрит-роцитлар ичига кириб олади, бу ерда иккинчи (эритроцитар) ривожланиш цикли ўтиб, эритроцитларнинг парчаланиши ва қонга кўп миқцорда қўзғатувчилар чиқиши б-н тугалланади, бу одамни иситма тутиши билан ўтади. Қўзғатувчи одам организмида 10—14 кунгача (баъзан, бир йилгача ва бундан кўпроқ) бўлиб, касаллик белгиларини қўзғатмаслиги мумкин (инкубацион ёки яширин давр). Касаллик тўсатдан бошланади: беморни иситма тутиб, жунжийди, қалти-райди (у баъзан шу қадар қатгиқ қалти-райдики, ҳэтто устига иссиқ кўрпа ёпилганда ҳам совуқ қотади), кейин кдлти-раш босилиб, ҳарорат кўтарилади (41 — 41,5°), бемор бўриқиб, қизариб кетади, нафас олишга қийналиб, ҳаллослайди, боши қаттиқ оғрийди. Иситма бир неча соат тутади. Сўнгра ҳарорати тез паса-йиб, баъзан бир маромга тушади; шу пайт бемор қаттиқ терлайди, эртасига ўзини соғлом ғис қилади. Кейин яна иситма тутади; уч кунлик Безгакда — икки кунда бир марта, тўрт кунлик Безгакда — ҳар уч кунда бир марта, тропик Безгакда — кўпинча кун сайин иситма тутиб туради. Иситма тутаётган беморнинг қони текширилганда, Безгак плазмодийларини топиш мумкин. Безгак тутавергач, плазмодийлар қизил қон таначалари (эритроцитлар)ни парчалаши са-бабли бемор камқон бўлиб қолади, та-лоғи ва жигари катталашади, оқ қон та-началари (лейкоцитлар) анча камаяди. Безгак даволанмай қолиб, касаллик узоқ давом этганда тинкани қуритиб, меҳнат қобилиятини сусайтиради, болалар ўсиш ва ри-южланишдан орқада қолади. Бемор ўз вақтида даволанмаса ёки чаладаволанса, Безгакка бошқа касалликлар қўшилади. Безгакнинг оғир шакли билан оғриганларда, шунингдек бо-лаларда кома ҳолати, баъзан ўлим юз бериши мумкин. Бемор барвақт тўғри даволангавда соғлиғига пугур етмайди, ундан атрофдаги кишиларга Безгак чивинлари орқали касаллик юқиш эҳтимоли йўқолади. Иситманинг хуружига, талоқнинг катта-лашганига, чап биқин соҳасида оғриқ туриши ва бадан заъфарон тус олишига қараб, беморда Безгак бор деб тахмин қилиш мумкин. Аммо Безгакни аниқ билиш учун бемордан қон олиб, микроскопда текшириш шарт. Беморни врач даволайди. Унга тинч шароит ва яхши парвариш зарур. Касалликнинг олдини олишда асосий эъти-бор беморларни эрта аниқлаш ва даволашга қаратилган бўлиши керак.

Безгак чивини кўп учрайдиган жойларда ҳимоя кийим-боши ва чивинни келтирмайдиган дори воситаларидан фойдаланиш лозим.

Шоносир Шоваҳобов.