БЕЗОРИЛИК

БЕЗОРИЛИК — шахснинг жамоат тартибини қўпол равишда бузиши ва жамиятга ошкора ҳурматсизлик кўрсатишдан иборат хатти-ҳаракати. Қонунларда маъмурий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган майда Безорилик ва жиноий жавобгарликка тортиладиган Безориликка оид тегишли жазо чоралари қўлланилади.

Жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи хаттиҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, яъни, майда Безорилик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш билан жазоланади (ЎзР МЖКнинг 183-моддаси).

Жиноят ҳуқуқида Безорилик хусусан жиддий зарар етказиш билан боғлиқ бўлган ҳолда содир этилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 й. гача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ билан жазоланиш назарда тутилган. Безорилик умум эътироф этган ахлоққоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланган ўтакетган беҳаёлик билан қилинса; ёш бола, қария, ноғирон, ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб, кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб, содир этилган бўлса, ашаддий Безорилик деб ҳисобланади ва S й. гача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Безорилик такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; ўқотар қуролни намой-иш қилиб, уни қўллаш билан қўрқитиб ёки кўллаб; оммавий тадбирлар ўтка-зилаётган вақтда жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакилига ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларини олдини олиш чорасини курган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб, содир этилса, ўта ашаддий Безорилик ҳисобланади ва 5 й. дан 8 й. гача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (ЎзР ЖКнинг 277-моддаси).