БҲАРАТА

БҲАРАТА — қад. Ҳиндистондаги орийлар қабиласи. Куру қабилалар иттифоқига кирган ҳамда панчаллар б-н бирлашиб Ҳиндистонда дастлабки йирик давлат барпо этганлар (тахм. мил. ав. 7-а.). «Бҳарата авлодлари» Кауравлар ва Пандавлар ҳақидаги ривоятлар ҳинд эпоси «Маҳабҳарата» асосини ташкил қилган. Бҳарата ҳудудининг номи — Бҳаратаварша (Жамна ва Сатлеж дарёлари оралиғи) номи билан қадимда кўпинча бутун Ҳиндистон ҳудуди тушунилган. Ҳиндистон Республикасининг ҳоз. расмий номи, ҳинди тилидаги Бҳарат мана шундан олинган.

Loading...