БИБЛИЯ

БИБЛИЯ (юн. Biblia — китоблар) — яҳудийлик ва христианликда муқаддас ҳисобланган диний китоблар ва рисолалар мажмуаси. Библия икки асосий қисмга — Қадимги аҳд ва Янги дҳдга бўлинади. «Ахд» сўзи худонинг инсонлар билан махсус алоқасини ифодалайди. Қадимги авд яҳудийликда ҳам, христианликда ҳам муқаддас саналадиган ва энг қад. даврларда яратилган диний адабиётлардан, Янги ахд эса фақат христианлар муқаддас деб биладиган, улар дини шаклланишига алоқадор диний асарлардан иборат. Мазкур динларнинг ақидаларига биноан, Библия — худонинг каломи, барча инсонларга йўлланган, дунё ва одамзоднинг пайдо бўлиши ва охират сирини очиб берувчи муқаддас китобидир. Унинг асосий мавзуси — ягона Ҳақнинг фазилатлари ва инсоният билан муносабати ҳақидадир. Библия мил. ав. 8-а. ва мил. 2-а. лар оралиғида оромий ҳамда юнон тилларида ёзилган. Библия матнлари тадқиқ этилганда шу нарса тасдиқландики, улар қарийб минг йил давомида хилмахил жойларда яратилган.

Библия энг қад. адабий ёдгорликлардан бири бўлиб, диний панднасиҳатлар, ақидалар, башоратлар, дуолар, солномалар, масаллар, ишқий ва фалсафий достонлар, ҳикоят, ривоят ва мактублардан иборат. Библияда, бир ёкдан, одамзоднинг гуноҳкор бўлиб худо томонидан рад этилиши, абадий ҳалокатга маҳкум қилиниши тўғрисида ran кетса, иккинчи ёқдан, худо инсонни қутқариш учун қандай режалар тузгани ҳақида ҳикоя қилинади. Айниқса, одамларга нажот йўлини очган Исо Масиҳ тўғрисида тўлақонли хабар берилади.

Жами 70 китоб (бўлим)ни ўз ичига олган Библия 13-а. да кардинал Стефан Ленгтон томонидан ҳоз. кўринишга келтирилган, китобларни шеьрларга бўлиш ва рақамлаштиришни парижлик матбаачи Робер Стефан (16-а.) амалга оширган.

Библия жаҳон бўйича кенг тарқалган, асрлар мобайнида кўпгина халқларнинг ахлоқи, маънавияти, маданияти, адабиёти, мусиқа ва рангтасвир санъатига баракали таъсир кўрсатган. У 19-а. гача 400 дан зиёд, 20-а. мобайнида эса яна 1400 (жами 1978) тилга тўлиқ ёки қисман ўгирилган. Ўзбек тилида айрим қисмлари 1891, 1913 й. ларда Лейпциг ш. да араб имлосида, 1981, 1983, 1986, 1990 й. ларда Библияни таржима қилиш ин-ти (Стокгольм) томонидан Кирилл ёзувида чоп этилган. 1992 й. да мазкур инт Инжил ва Забурни тўлиқ ҳолда ва Тавротдан «Ибтидо» қисмини бир китобга жамлаб, сўзбоши, луғат, жадваллар, фихрист, хариталар ҳамда рангли фотосуратлар билан бирга чоп этган.

Loading...