БИДИЁРШУМ (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Солиҳ) (?, Қўқон — 1842, Урумчи, Шарқий Туркистон) — ўзбек халқ анъанавий театрининг актёри ва оғзаки пьесалар ижодкори. 18-а. охиридан 19-а. нинг биринчи ярмигача Қўқон профессионал актёрлар уюшмаси («Касабаи созанда»)нинг корфармони. Қад. ўзбек халқ театри ва актёрлик санъати ривожига катта ҳисса қўшган. Оғзаки пьесалари ва томошаларида кучли ижтимоий мавзуни кўтариб жамиятнинг айрим иллатларини танқид қилган. «Мударрис», «Ер тақсимлаш», «Чўпон бола» пьесаларида ўткир ҳажв восита си б-н меҳнаткаш халқ манфаатини ҳимоя қилган. Бидиёршум ҳажвий шеърлар ҳам ёзган. Қўшиқларга мусиқа басталаш, рақсларни саҳналаштириш билан ҳам шуғулланган. Яна қ. Бидиёршум тўдаси.