БИЛОЛ ибн Рубоҳ Ҳабаший (? 641, Дамашқ) — ислом тарихидаги биринчи муаззин. Баланд, ширали, таъсирли овозга эга бўлган. Асли ҳабашистонлик, Маккада исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган қуллардан. Хўжаси Умайя ибн Ҳалаф исломдан воз кечишни талаб этиб унга тоқат қилиб бўлмас азобларни берар эди. Абу Бакр Сиддиқ (ра) Билол (ра)ни Умайядан сотиб олиб, озодликка чиқарди. Пайғамбар (сав) билан Мадинага ҳижрат қилган. 622 й. Мадинада оммавий азон айтиш жорий этилганда у биринчи бўлиб баланд овози билан мусулмонларни намозга чорлаган ва бир неча йил давомида Муҳаммад (сав)га муаззинлик қилган. Пайғамбар (сав) вафотидан сўнг Шомда яшаган ва Ҳазрат Ҳусайн (ра) илтимосига кўра бомдод намози азонини айтган, деган ривоят бор. Зокир Орипов.