БИНАФША

БИНАФША (Viola), гунафша — гунафшадошларга мансуб, кўп йиллик ўтсимон ўсимлик, экиладиган гул. Б. Шим. ярим шарнинг ўрта минтақаларида тарқалган. 500 га яқин тури маълум. Ўзбекистонда 14таёввойи, 3 маданий тури ўстирилади. Эрта баҳорда очилади. Пояси ер бағирлаб ўсади. Гуллари йирик, тўқ сафсар, оқ, сариқ, ҳаворанг, хушбўй ҳидли. Бинафша ер танламайди, салқин жойларда, шунингдек қишда берк жойларда ҳам ўсади. Асосан, уруғидан, айрим турлари илдиз поясини бўлиб экиш билан кўпайтирилади. Хушбўй Бинафша (V. odarata)нинг гули (0,04%) ва барги (0,05%)дан эфир мойи олинади. Бинафшанинг бу тури Қримда кўп экилади.

Loading...