БИНО — кишиларнинг яшаши, билим олиши, ишлаши, ҳордиқ чиқариши учун ҳамда маиший ва и. ч. мақсадлари, шунингдек ҳайвон, паррандаларни боқиш ва буюмларни сақлаш учун қуриладиган иншоот. Турар жой ва жамоат Бино лари (мактаб, театр, касалхона, магазин, ҳаммом ва ҳ. к.) бўлади. Кўпинча, умумий тарзда фуқаро васаноат Бинолари деб аталади. Бинонинг асосий қисмлари: кўтариб турувчи конструкциялар (пойдевор, устунлар, деворлар), тўсувчи конструкциялар (пардеворлар, ёпмалар) ва том. Б. лар мўлжалдаги хизмат муддатига қараб, муваққат ва капитал хилларга бўлинади. Бино нимага мўлжалланганига қараб, меъморий жиҳатдан, қаватлилик жиҳатдан, ишлатиладиган қурилиш материаллари жиҳатдан ҳар хил турларга (ғиштин, пахса девор, синчли, кўп қаватли ва б.) бўлинади.