БИО

БИО (Biot) Жан Батист (1774 1862) — француз физиги, геодезисти ва астрономи. Париж ФА аъзоси (1803), Петербург ФА хорижий фахрий аъзоси (1819). Илмий ишлари ёруғликнинг қутбланиши (унинг номи билан аталувчи қонун), электр токининг магнит майдони (Б. Савар қонуни) ва акустика соҳаларига оид. Био фан тарихи масалалари б-н, хусусан И. Ньютон ишларини ўрганиш б-н шуғулланган. Био экспериментал ва математик физика курси дарслиги (1816) муаллифи.

Loading...