БИОЭЛЕКТР ПОТЕНЦИАЛЛАР

БИОЭЛЕКТР ПОТЕНЦИАЛЛАР — тирик организмлар ва уларнинг айрим ҳужайраларида пайдо бўладиган электр потенциаллар, қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг энг муҳим таркибий қисми. Биоэлектр потенциаллар — «хэйвон электри» тўғрисидаги дастлабки маълумот 18-а. нинг ўрталарида электр баликларининг «зарба»ларини ўрганиш туфайли пайдо бўлди. Биоэлектр потенциаллар тўғрисидаги таълимотнинг асосчиси италиялик олим Л. Гальвани ҳисобланади. Л. Гальвани билан А. Вольта «ҳайвонлар электри»ни ўрганиб, электр токи ҳосил қилишнинг янги Вольта усулини кашф этишди ва гальваник элементлар яратилди (1791—97). Италиялик К. Маттеуччи илк бор (1837) гальваник элементлар ёрдамида Биоэлектр потенциалларни ўлчаб курган. Немис олими Э. Дюбуа Раймон мускул ва нерв ҳужайраси Биоэлектр потенциалларни ўрганиб, тинчлик ҳолатида ҳужайранинг ички ва ташқи муҳити ўртасида стационар потенциаллар фарқи (тинчлик потенциали) мавжудлиги, бу фарқ қўзғалиш ҳолатида қонуний ўзгаришини кўрсатиб берди. 1868 й. Ю. Бернштейн нерв толалари бўйлаб қўзғалишнинг тарқалишида секунднинг бир неча мингдан бир қисмида давом этадиган алоҳида потенциал тебранишларни ўлчаш методини ишлаб чикди. А. Е. Введенский нерв ва мускулларда ритмик потенциалларни телефон ёрдамида эшитиб кўрди (1883). Биоэлектр потенциалларни ўрганиш соҳасидаги асосий ютуклар электронкучайтиргич техникасининг физиологик текширишларга татбиқ этилиши билан боғлиқ. Ҳужайра ичига микроэлектродлар киритиш усулининг ишлаб чиқилиши алоҳида тола ёки ҳужайра Биоэлектр потенциалларни ўрганишга имкон беради. Кальмарларнинг гигант нерв толаларидан фойдаланиш оркали Биоэлектр потенциаллар генерацияси механизми ўрганиб чиқилди. Бу толаларнинг К+ ва Na+ ионларига нисбатан ўтказувчанлигини текшириш асосида А. Хожкин, А. Хаксли ва Биоэлектр потенциаллар Кац 1947—52 й. ларда ҳаракат потенциали ион механизмини очиб беришди ва Биоэлектр потенциалларнинг мембрана таълимотини яратишди. Ҳайвонлар Биоэлектр потенциалларни ўрганиш тирик системалардаги физиккимёвий жараёнларни тушуниб олишда ҳамда диагностикада (электрокардиография, электроэнцефалография, электромиография ва б.) катта аҳамиятга эга. Ўсимликлар Б. п. табиатан ҳайвонларникига ўхшаш бўлади (Э. Дюбуа Раймон, 1882). Д. Ч. Бос қўзғатувчига нисбатан Биоэлектр потенциаллар ва электр жавоб қилиш барча ўсимликларга хос эканлигини кўрсатади (1926). Бос томонидан кашф этилган жуда сезгир ўзи ёзадиган гальванометрлар ўсимликларнинг даст«хати»ни, яъни қўзғатувчига нисбатан ҳосил қилинадиган махсус электр жавобларини олишга, физик ва кимёвий таъсиротга ўсимликларнинг электр реакдиясини ўрганишга имкон берди. Иирик харасимон сув ўтлари Биоэлектр потенциалларнинг ион табиатини ўрганишда классик объект ҳисобланади.

Маҳмуд Қосимов.

Loading...