БИОФИЗИКА

БИОФИЗИКА, биологик физика — биологик системаларда кечадиган физик жараёнлар ва уларга таъсир курсатадиган ҳар хил физик омилларни урганадиган фан. Тадқиқ этиладиган объект тузилиши даражасига биноан Биофизикани молекуляр Биофизика, ҳужайра Б. си, мураккаб биологик системалар Биофизика сига ажратилади. Молекуляр Биофизика макромолекулалар ва б. муҳим биологик бирикмалар тузилиши ва функционал хусусиятларини; ҳужайра Биофизикаси ҳужайра ҳаётий фаолияти асосини ташкил этадиган физиккимёвий жараёнлар ҳамда ҳужайра таркибига кирадиган структура элементлари (айниқса мембрана структураси)нинг аҳамиятини; биологик системалар Биофизикаси тўқима, организм ва табиий жамоаларда содир бўладиган биологик жараёнларнинг ўзаро таъсири ва бошқарилишини ҳамда математик моделлаштирилишини ўрганади. Ўрганиш объекти ва методларига кўра Б. молекуляр биол., биоорганик кимё, биокимё фанларига яқин бўлганидан кўпинча бу фанлар б-н бирга физиккимёвий биол. га бирлаштирилади.

Биофизика биологик тушунчаларнинг физика, физик кимё ҳамда мат. гоялари ва методлари билан ўзаро киришуви туфайли вужудга келган. Механика қонуниятларини организмни ўрганишга (қон айланиши, товуш ва ёруғликни сезиш) татбиқ қилишга уриниш биринчи марта 17-а. да содир бўлган. 18-а. охирида Л. Гальвани ва А. Вольта томонидан «ҳайвон электри»нинг кашф этилиши физиккимёвий ҳодисаларни ўрганишда катта аҳамиятга эга бўдди. 19-а. ва 20а. бошларида организм энергетикаси принциплари (Ю. Р. Майер); кўриш ва эшитиш органлари ишлашининг физик асослари ҳамда биологик структуралар б-н ёруғликнинг ўзаро таъсири (Г. Гельмгольц, К. А. Тимирязев, П. П. Лазарев), тўқима ва ҳужайрадаги осмотик ва биоэлектрик ҳодисалар (Э. ДюбуаРаймон, Ю. Бернштейн, Ж. Лёб, В. Нернст) туғрисидаги асосий тушунчаларга асос солинди. Очиқ биологик системалар термодинамикаси, энергетик жараёнлардаги энергия ўзгаришлари ҳамда мембранаси орқали транспорт қилиниши ва у билан боғлиқ биоэлектрик ҳодисалар, мускул қисқариши ва б. ҳаракат шакллари (Г. М. Франк), фотобиологик жараёнлар (А. Н. Теренин, А. А. Красновский) Биофизиканинг ривожланиб келаётган соҳалари ҳисобланади. Биологик системаларнинг узузини ташкил қилиши ва бошқарилиши ҳам худди шундай соҳалар қаторига киради.

Бундай тадқиқотлар Биофизикани кибернетика ва хронобиология билан боғлайди.

Ўзбекистонда Биофизикага оид тадқиқотлар 20-а. нинг 60-й. ларида Ўзбекистон ФА Ядро физикаси ин-тида, ЎзМУнинг биокимё, кейинчалик Биофизика кафедраларида бошланган. Асосий тадқиқотлар ионларнинг фаол транспорти, мембрана функцияларининг гормонал регуляцияси, мембрана фаол бирикмаларининг таъсир механизмини аниқлашга бағишланган. Тадқиқотларда Na К—АТФаза фермент системаси барча ҳужайраларнинг плазматик мембранаси учун умумийлиги, буйрак нефронлари физиологик хусусиятлари транспорт ферментлари кинетик хусусиятлари билан боғлиқлиги аниқланди (Б. О. Тошмуҳамедов, 3. У. Бекмуҳамедова). Мембрана Биофизика сининг электрогенез механизмлари; илон, чаён ва арилар заҳаридан ион каналларини танлаб утказувчи нейротоксинлар; умуртқалилар ва ҳашаротлар синапслари глутамат нейрорецепторлари ўрганилди (П. Б. Усмонов), сунъий қўшқаватли мембраналарни реконструкция қилиш амалга оширилди (Э. М. Маҳмудова). Шунинг билан бирга мембраналарда оқсил ва липидларнинг ўзаро таъсири (Т. Ф. Орипов), мембрана ферментатив катализи (М. М. Раҳимов), мембраналарнинг радиация билан шикастланиши А(. Қ. Қосимов), митохондриялар ион регуляцияси, митохондрия ва бутун ҳужайрадаги биоэнергетик жараёнларнинг физиологик регуляцияси (А. И. Гагельганс, М. X. Зайнутдинов) ўрганилган. Ўзбекистонда Биофизикага оид илмий тадқиқотлар ФА Физиология ва биофизика ин-тида, ЎзМУнинг биофизика кафедрасида ва б. олий ўқув юртлари кафедраларида олиб борилади. Биофизиканинг кўп соҳалари тиббиёт, қ. х. ва атроф муҳитни муҳофаза қилишда катта аҳамиятга эга (қуёш нуридан фойдаланиш, биофизик методлар ва физик таъсирларни, мас, ультратовуш, лазер нурини тиббиётда қўллаш ва б.).

Бекжон Тошмуҳимедов, Маҳмуд Қосимов.

Prev Article

БИОТИП

Next Article

БИОЭКОСАН