БИОЛОГИК РИТМЛАР — биологик жараёнлар жадаллиги ва уларга хос хусусиятларнинг циклик ўзгаришлари. Биологик ритмлар деярли барча ҳайвон ва ўсимликларда кузатилади ва организмларга муҳитнинг даврий ўзгаришларига (суткалик, мавсумий ва б.) мослашишга имкон беради. Биологик ритмлар давомийлигига қараб қуёш суткалик (24 соат), ой суткалик (24,8 соат), ойлик (29,4 сутка) ва йилликка (мавсумий) бўлинади. Қуёш суткалик ритм кўпгина физиологик жараёнлар (ҳужайранинг бўлиниш частотаси, моддалар алмашинуви ва энергиянинг интенсивлиги ва б.)га хос. Сутка давомидаги фаоллик даврларнинг сонига қараб, монофазали ва полифазали суткалик ритмлар фаркланади. Бунда ҳайвонлар ҳаракатининг фаоллиги, ўсимликлар барги ва гулбаргининг ҳолати, сут эмизувчи ҳайвонлар жигарининг гликоген сарфлаши ва б. биокимёвий жараёнлар сутка мобайнида ўзгаради. Ой суткалик ритм денгиз соҳили зонаси ўсимликлари учун хос. Ойлик ритм денгиз сатҳининг кўтарилиши даврига мое келади ва айрим сувўтлар ҳамда ўсимликларнинг кўпайиш циклида намоён бўлади. Йиллик (мавсумий) ритм ўсимликларда, кўпинча куннинг узунлиги, тра ва б. иклим омилларининг ўзгариши билан тартибга солинади (к,. Фотодавр). Биологик ритмларни хронобиология фани ўрганади.
Ад.: Вюннинг Э., Ритмы физиологических процессов, пер. с нем., М., 1961.