БИОЛОГИК СОАТ

«БИОЛОГИК СОАТ» — одам, ҳайвонлар ва паррандаларнинг вақтни ҳис қилиш (мўлжаллай олиш) қобилияти. Ҳужайраларда юз берадиган физиккимёвий ва физиологик жараёнларнинг қатъий даврийлиги, яъни биологик маром (суръат)га асосланган. Организмдаги даврий ўзгаришлар мароми табиатдаги табиий танлаш жараёни туфайли ирсий жиҳатдан авлодданавлодга ўтади ва геофизик омилларнинг циклик ўзгаришларига боғлиқ бўлади. «Биологик соат» айниқса ҳайвонлар ва паррандаларда яққол намоён бўлади. Мае, кеч тушиши билан подадаги моллар уйларига қайта бошлайди, қўнлар боғлиқтурган бўлса, уйи томонга қараб маърайверади, товуқлар ҳар куни бир вақтда қўноқларига чиқади ва ҳ. к. Аиниқса, қушларда «Биологик соат» ҳисси жуда нозик бўлади. Mac, Қуёш ботиши биланоқ чумчуқлар чирқиллай бошлайдй, Буни рўза кунлари ҳар куни оғиз очишни кутиб ўтирган пайтда кузатиш мумкин. Одамда ҳам «Биологик соат» қобилияти анчамунча тараққий этган бўлади. Mac, ишга барвақт борадиган одам уйғотгичсоат бўлмаса ҳам ўз-ўзидан ҳар куни бир вақгда туради. Пекин одамда бу хусусият унинг чарчаганлик даражасига боглиц бўлиши, яъни кун бўйи чарчаб, кёч ётган одам мўлжалдаги вақтда уйғонол,май қолиши мумкин. Бундай ҳолда уйғотгичсоат ҳам асқотмайди. Одам ҳар куни бир пайтда туриши учун бир хил вақтда уйқуга кетиши, асаби тинч бўлиши лозим.

Loading...