БИОМАССА

БИОМАССА (био… ва масса) — бир турга мансуб индивидлар, турлар гурухлари ёки жамоасининг узи яшаб турган муҳит юзаси (1 м2, 1 см2 ва ҳ. к.) ёки ҳажми бирлиги (1 м3, 1 см3 ва ҳ. к.) га тўғри келадиган умумий массаси. Биомасса кўпинча ҳўл ёки қуруқ модда массаси г/М2, кг/га, г/м3 ва б. да ифодаланади. Ўсимликлар Б. си фитомасса, ҳайвонлар Б. си зоомасса дейилади. Турли ҳисобкитобларга кўра биосферадаги тирик организмларнинг умумий Биомассаси қуруқ модда ҳисобида 1,81012 т дан 2,410’2 т га боради.

Loading...