БИОМЕТЕОРОЛОГИЯ — экологиянинг бўлими; атмосфера мухитининг геофизик ва кимёвий омиллари билан тирик организмлар ўртасидаги бевосита ва бавосита алоқаларни ҳамда иқлим ва обҳаво б-н тирик организмлар ўртасидаги ўзаро таъсирни ўрганади. Ўсимликлар Б. си, ҳайвонлар Б. си ва одам Б. сига бўлинади. Ўсимликлар Биометеорологияси атроф муҳит барча компонентларининг ҳам табиий шароитларини, ҳам одамнинг ўсимликлар оламига кўрсатадиган турли хил (қ. х. ишлаб чиқариши, ўрмончилик ва ш. к. га) таъсирини ўрганади (қ. Лгроиқлимшунослик). Ҳайвонлар Биометеорологияси атроф мухит билан организмларнинг (яшайдиган муҳит хусусиятлари билан боғлиқ бўлган) ҳолати, ривожланиши ва ҳаракат функцияларининг намоён бўлиши ўртасидаги ўзаро таъсирининг кенг комплексларини ўрганади. Одам уй ҳайвонларининг яшаш шароитларига муайян мақсадга мувофиқ таъсир курсатганлигидан уй ҳайвонлари билан ёввойи ҳайвонлар Биометеорологияси ўртасида муҳим тафовутлар бор. Одам Биометеорологияси метеорологик элементлар (тра, намлик, шамол, радиация, атмосфера электри ва б.)нинг организмга таъсирини, одамларнинг атмосфера муҳити узгаришларига мослашувини, шунингдек турли касалликларнинг пайдо булишида бу ўзгаришларнинг ўрни ва моҳиятини ўрганади. Биометеорология табиий атроф муҳитнинг таъсиридан ташқари инсон томонидан яратилган атроф муҳит—аҳоли пунктларида, биноларда ва алоҳида (изоляцияланган) система (ҳар хил турдаги берк транспорт ва б.)лардаги муҳитнинг таъсирини ҳам ўрганади. Организмнинг муҳит метеорологик ва физик омиллари таъсирида шаклланувчи иссиқлик режимини ўрганиш одам Биометеорология сининг муҳим масалаларидан биридир. Одам организмининг иссикдик режими (ҳолати)ни баҳолашда иссиқликни сезишдан (ута совуқ, совуқ, салқин, илиқ, иссиқ, ўта иссиқ ва ҳ. к.) олинган маълумотлардан ташқари яна объектив кўрсаткичлар (терлаш миқцори, тери ҳарорати, томир уриш тезлиги, мускул титраши ва б.) ҳам ҳисобга олинади. Иссиклик ҳолатини баҳолашда турли ҳисоблаш усулларидан фойдаланилади. Илмий асосланган усуллардан бири организм иссиклик балансининг таркибий қисмларини ҳисобга олишдир. Физикавий моделлаш усуллари ҳам қўлланилади. Кишиларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш режимини оптималлаштириш, ноқулай обҳаво омилларининг таъсирини камайтириш мақсадида турли меҳнат фаолияти шароитларида одамнинг иссиқлик ҳолати хусусиятларига алоҳида эътибор берилади. Биометеорологик кузатишлар ва ҳисоблаш маълумотларидан организмлар учун оптимал яшаш шароитларини таъминлашда, меҳнатни меъёрлаш ва б. да кенг фойдаланилади (қ. Микроиқлим).
Ҳамид Абдуллаев.