БИОМЕТРИЯ

БИОМЕТРИЯ (био… ва ..метрия) — биол. бўлими; биологик объектларни математик (вариацион) статистика усуллари билан ўрганади. Биометрия асослари 19а. охирида инглиз олимлари Ф. Гальтон ва К. Пирс асарларида ифодалаб берилган. Биометрия биологияннт турли сохалари (ботаника, зоология, экология, физиология, генетика, микробиология ва б.) ҳамда агрономия ва зоотехникада назарий ва амалий масалаларни хал этишда муҳим аҳамиятга эга. Биометрия усуллари белгилари ўзгарувчан характерда бўлган экспериментал маълумотларни ишлаб чиқиш учун зарур. Асосан, танланган объектлар мажмуаси (тўпламлар)ни ҳамда турли танланма параметрларини таққослашда ишлатилади. Мае, биологиктўплам (тур, зот, нав ва б.) ни кузатишда қайд этилган белгилар тақсимланиш характерини ўрганишда, муайян белгининг популяцияга хос бўлган ўртача курсаткичлардан четлашган алохида хусусиятини аниклашда; икки ва ундан ортиқ биологик тўпламларни таққослаш асосида улар ўртасидаги тафовутни баҳолаш ва б. да ишлатилади.

Ўрганилаётган миқдорлар (мас, ҳосилдорлик билан уни таъминлайдиган омиллар) ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш ва улар ўртасидаги (мас, уруг экилгандан то униб чиққунга қадар иўлган даврда экиннинг ривожланиш тезлиги билан шу даврдаги ўртача тра ўртасидаги) миқдорий боғлиқликни топишнинг асосий воситалари — корреляцион ва регрессион таҳлил усуллари ҳисобланади. Бир қатор ўзгарувчан омилларни (жумладан, экин ҳосилдорлиги самарали тра йиғиндиси, кўчатлар қалинлиги, ўғит нормаси ва б. табиий ва и. ч. омилларига боғлиқ) ҳисобга олиш зарур бўлган экспериментал масалаларни ҳал этишда статистик тахлил усули жуда кўп омиллар ичидан (турғун боғланишларни аниклаш учун) энг муҳимини ажратиб олишга имкон беради. Баҳолаш кўплик регрессияси тенгламаси ёрдамида бажарилади. Тажриба маълумотлари сони етарли даражада кўп бўлгандагина натижалар аниқ бўлади. Ҳоз. замон тадқиқотларида танлаш усули кенг қўлланилмоқда, унинг моҳияти қисман танлашлар хусусиятларига қараб бутуннинг микдорий тавсифини аниқлашдан иборат. Динамик жараёнлар (муваққат қаторлар)ни ўрганиш, бир ёки бир неча белгиларнинг ирсийланишини аниқлаш катта амалий аҳамиятга эга. Селекция, уруғчилик ва деҳқончиликнинг бошқа соҳаларида математик усулларни қўллаш эксперимент ва тажриба ишлари натижаларини ниҳоятда аниқликда асослаш ва хулосалар чиқаришга имкон беради (қ. Вариацион статистика).