БИООРГАНИК КИМЁ

БИООРГАНИК КИМЁорганик кимё билан биол. нинг бир қанча соҳаларидан таркиб топган фан. 20-а. нинг 2-ярмида вужудга келиб, молекуляр биология, биокимё ва биол. нинг бошқа тармоқлари билан чамбарчас боғланган ҳолда ривожланмоқца. Асосан, биополимерлар (оқсиллар ва пептидлар, нуклеин кислоталар ва нуклетоидлар, липидлар, полисахаридлар ва б.) ҳамда биорегуляторлар (ферментлар, витаминлар, гормонлар, жумладан фитогормонлар, шунингдек синтез йўли билан тайёрланган биологик фаол бирикмалар, мас, дори препаратлар, ўстирувчи моддалар, инсектофунгицидлар, гербицидлар ва ҳ. к. ни тадқиқ қилади, уларни кимёвий жиҳатдан тоза ҳолда синтез қилади, тузилишини аниқлайди, бу моддаларнинг тузилиши билан биологик хоссалари ўртасидаги боғланишни очиб беради, биополимерлар, шунингдек табиий ва синтетик биорегуляторлар биологик таъсирининг кимёвий томонларини ўрганади.

Биоорганик кимёда асосий муаммоларнинг ҳал қилиниши биол. нинг янада ривожланиши учун катта аҳамиятга эга. Энг муҳим биополимерлар билан биорегуляторларнинг тузилишини ва хоссаларини аниқламасдан ҳаётжараёнларининг моҳиятини билиш, айниқса, кўпайиш (урчиш) ва ирсий белгиларнинг наелга ўтиши, ҳужайраларнинг ўсиши, иммунитет, хотира, нерв импульси ва б. мураккаб ҳодисаларни бошқариш йўлларини топиш мумкин эмас. Ферментларнинг тузилишини ва таъсир механизмини ўрганиш асосида юксак даражада фаол катализаторлар вужудга келтириш, мускул қисқаришини ўрганиш асосида кимёвий энергияни бевосита механик энергияга айлантириш, биологик системаларда ахборот (информация) сақланиши ва наслга утиши принциплари, ҳужайралардаги кўп компонентой системаларнинг ўзўзини бошқариш принципларидан техникада фойдаланиш муаммоларини ҳал этиш Биоорганик кимё соҳасида ўтказиладиган тадқиқотларга боғлиқ.