БИОПОЛИМЕРЛАР

БИОПОЛИМЕРЛАР (био… ва полимерлар) — барча тирик организмларнинг ҳаёт фаолиятида муҳим роль ўйнайдиган юқори молекулали табиий бирикмалар. Нуклеин кислоталар, оқсиллар ва полисахаридларпк ўз ичига олади. Булардан ташқари, аралаш Биополимерлар ҳам бўлиб, уларга нуклеопротеид, гликопротеид, липопротеид, гликолипид, липосахарид ва б. киради. Асосий Биополимерлардан нуклеин кислоталар ҳужайраларда генетик функцияни бажаради. Оқсиллар ҳужайраларнинг энг зарур таркибий қисми бўлиб, бир қатор муҳим функцияларни ўтайди. Оқсилферментлар ҳужайраларда рўй бераётган моддалар алмашинувида кимёвий реакцияларни тартиб билан ва зарур тезликда олиб боради. Мускул оқсиллари, микроб хивчинлари ва ҳужайра ворсинкалари қисқариб, кимёвий энергияни механик ишга айлантиради. Шунинг ҳисобига организмлар ҳаракатланади. Қон оқсиллари кислород (гемоглобин) нн ташиб, организмни ёт оқсиллар (углобулинлар)дан ҳимоя қилади ва қон ивишида иштирок этади. Полисахаридлар тўқималар тузилишида иштирок этиб, резерв Биополимерлар функциясини бажаради. Биополимерларнинг тузилиши—молекулаларнинг узок, вақт давом этган эволюцияси натижасидир, шунинг учун улар биологик вазифасини тўла бажаришга мослашган.

Loading...