БИОПСИЯ (био… ва юн. opsis— кўриш, текшириш) —даволаш ва касалликни аниклаш мақсадида тирик одамнинг тўқима ёки бирор аъзосидан бир кисмини кесиб олиб текшириш. Асосан хавфли ўсмалар ва кон яратиш тизими касалликларини аниқлашда қўлланилади. И. т. ишлари олиб боришда ҳам Биопсиядан фойдаланилади. Тўқима, бирор аъзони қисман олиб ташлаш ҳам Биопсия (даволаш Биопсияси) ҳисобланади. Биопсия махсус тиббий асбоблар (эндоскоп, қисқич, шпател, жаррохлик пичоғи) ва жарроҳлик усуллари (пункция, қириб олиш ва б.) ёрдамида амалга оширилади. Биопсияда организмга зарар етмайди.