БИОЦЕНОЗ (био… ва юн. koinos — умумий) — шартшароити бир хилдаги муҳитга мослашиб олган ва битта жойнинг узида бирга яшайдиган барча организмлар. Биоценозда яшайдиган ўсимлик ҳамда ҳайвонлар доим бир-бирига маълум муносабатда бўлади. Уларнинг шу муносабати ҳаёт кечириш шароитига ҳам таъсир курсатиб туради. Биоценоз у мумий табиий комплекс — биогеоценознинг бир қисмидир. Одамкинг хўжалик фаолияти Биоценозни ўзи учун фойдали томонга қараб ўзгартириши мумкин. Турлар уртасидаги муносабатларнинг икки ва ундан кўп тур учун қулайлик туғдирадиган хили ўзаро ёрдам дейилади. Мае, ҳашаротлар ёрдамида чангланадиган ўсимликлар чангни бир усимликдан иккинчи усимликка олиб ўтадиган ва шу билан ўсимликларнинг четдан чангланишини таъминлайдиган ҳашаротларга муҳтождир. Бошқа ҳолларда турлар орасидаги муносабатлар узаро қарамақарши тарзда булади. Йиртқичликда бир тур ҳайвонлар бошқа тур ҳайвонларни ейди. Иккала тур ташқи муҳитнинг бир хилдаги шартшароитидан фойдалансаю, уша шартшароит миқдори чекланиб қоладиган бўлса, бундай турлар ўзар о рақобат тарзидаги муносабатга утади. Мае, Усимликлар ёруғлик ва тупрокдаги минерал моддалар учун рақобат қилади. Микроблардагиантибиоз қарамақарши муносабатларнинг узига хос шаклидир. Бирга ҳаёт кечиришнинг бошқа шакллари ҳам бор. Мае, симбиоз, паразитизм. Б. ни ўрганиш амалий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.