БИР ҲУЖАЙРАЛИЛАР

БИР ҲУЖАЙРАЛИЛАР — танаси битта ҳужайрадан иборат организмлар. Прокариотлар ва эукариотларга бўлинади. Прокариотлар (бактериялар, вируслар ва кўкяшил сув ўтлари, яъни цианобактериялар) да ядроси бўлмайди. Эукариотлар (бир ҳужайрали яшил ва бошқа сув утлари, бир ҳужайрали ҳайвонлар) эса митотик усулда бўлинадиган ҳужайра ядросига эга. Бир ҳужайрали эукариотлар тузилиши ва органоидлар мажмуи жиҳатидан кўп ҳужайрали организмларнинг ҳужайраларига ўхшайди. Лекин, физиологик жиҳатдан бир бутун организм бўлиши, яъни кўп ҳужайрали организмлар бажарадиган барча функцияларга эга бўлиши билан фарқ қилади. Бир ҳужайралилар орасида содда тузилган (хлореллалар, амёбалар) билан бир қаторда жуда мураккаб тузилганлари (ацетабулярилар, инфузориялар) ҳам бор. Кўпчилик Бир ҳужайралилар колония ҳосил қилади. Бир ҳужайралилардан кўп хужайрали организмлар келиб чиққан.

Loading...