БИР ЙИЛЛИК ЎСИМЛИКЛАР — барча ҳаётий цикллари бир вегетация даврида, яъни бир йил давомида уруғидан униб чиқиб, ўсиб, гуллайдиган ва наел қолдириб қурийдиган ўсимликлар. Б. й. ў. орасида бутун ривожланиш жараёни бир неча ҳафта ичида тугайдиган эфемер ўсимликлар гуруҳи ажралиб туради. Чўл ва дашт шароитларида эфемерлар куз, қиш ёки баҳорда ўсади. Улар йилнинг кўп даврини уруғ ҳолида ўтказади. Намлиги етарли зоналарда эфемерлар (мас, юлдузўт, қўнғирбош) бир вегетация даврида бир неча бўғин бериши мумкин. Вегетация даври узок, кечадиган Бир йиллик ўсимликлар баҳорги ва кузгиларга бўлинади. Баҳорги Бир йиллик ўсимликлар баҳор ва ёз ойларида ўсиб, ҳаёт циклини 1 —5 ойда тугатади. Кузги Бир йиллик ўсимликларнинг уруғлари кузда дарҳол униб чиқиб, томиролди барглари ривожланади ва шу тарзда қор тагида қишлаб чиқади. Баҳорда улар ривожланишни давом эттиради — гуллайди, уруғ бериб, кейин қуриб қолади. Бу гуруҳга кузги жавдар, бурдой, шунингдек кўпчилик бегона ўтлар (жағжағ, бўтакўз ва б.) киради. Бир йиллик ўсимликлар ўзгариб турувчи иклим шароитига мослашган куп йиплик ўсимшкларнинт эволюция жараёнида шаклланган.