БИРИКИШ РЕАКЦИЯСИ

БИРИКИШ РЕАКЦИЯСИ — икки ёки бир неча моддадан бир модда ҳосил қилинадиган реакция. Агар икки оддий моддадан бир мураккаб модда келиб чикса, бундай реакция синтез дейилади. Водород ва азотдан бевосита аммиак олиш синтез учун мисолдир. Бирикиш реакциясида икки мураккаб моддадан янада мураккаброқ моддалар ҳосил бўла олади