БИРЖОНИЙ

БИРЖОНИЙ — Низомиддин Абдул Али ибн Муҳаммад ибн алҲусайн (?—тахм. 1525) — фалакиётшунос ва ҳуқуқшунос олим. Улуғбек академияси вакилларидан бири. Биржоний мат. дан иноқ сонларга бағишлаб «Дўстларга дўст сонларни тушунтириш учун қўлланма» номли асар, Найсабурий (14-а. боши) нинг «Ҳисоб ҳақида қуёш рисоласи»га, Улуғбекнинг «Зижи»га, Н. Тусийнинг «АлМажистийнинг баёни», «Устурлобни билиш ҳақида йигирма боб» асарларига, Қози Зода Румийнинг «Астрономия»нинг қисқача баёни» асарига шарҳ ёзган. Биржонийнинг астрономияга оид «Астрономия ҳақида рисола», «Кузатишларни қисқача тушунтириш», «Тақвим ҳақида йигирма боб» каби асарлари мавжуд.