БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ БОЛАЛАР ЖАМҒАРМАСИ (ЮНИСЕФ) — Узоқ вақт давом этган уруш натижасида катта қийинчиликларга дучор бўлган Европа болаларига ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида 1946 й. да тузилган. 1953 й. дан Ер юзида, айниқса ривожланаётган мамлакатлардаги болаларнинг соглом ва баркамол вояга етишига кумаклашиш унинг бош тамойилидир. Мазкур соҳадаги фаолияти учун 1965 й. да Нобель мукофоти билан такдирланган.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ЮНИСЕФга аъзо бўлди ва у билан яқин ҳамкорлик ўрнатди. Жамғарма томонидан болаларни иммунизация қилиш, бошланғич мактаб ўқувчиларини озиқовқат ва ичимлик сув билан таъминлаш, вакциналар етказиб бериш бўйича узоқ муддатли дастурлар, Оролбўйи аҳолисига ёрдам кўрсатиш юзасидан махсус дастур, «Орол денгизи: минтақавий ва экологик ёрдам лойиҳаси» ишлаб чиқилган.