БИРМИНГЕМ

БИРМИНГЕМ (Birmingham) Буюк Британиядаги шаҳар. УэстМидлендс метрополитен графлигининг маъмурий маркази (Марказий Англия) . Аҳолиси 2,3 млн. киши (1992, шаҳар атрофи б-н). Бирмингем биринчи марта 11-а. га оид тарихий манбаларда тилга олинган. 13-а. да узининг ярмаркалари билан шуҳрат қозонган. 16-а. да металлдан ишланган буюмлари билан машҳур булган. 20-а. бошида ҳарбий з-длар курила бошланди. 2-жаҳон уруши даврида шаҳарга анча зарар етган. Бирмингем саноат шаҳри, муҳим транспорт тугуни. Ғарбий Мидленд иқтисодий р-нининг маркази. Саноатининг асосий тармоклари: машинасозлик, жумладан автомобилсозлик, металлсозлик, кимё (асосан шина ва пластмасса), электротехника («Женерал электрик»), резина ва харбий саноат. Полиграфия, рангли металлургия саноати корхоналари ҳам бор. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади. Меъморий ёдгорликларидан готика услубида қурилган СентМартин черкови (13-а.), ратуша (183252), СентЧэд собори (1839 — 41) ва б. сақланган. Унт (1900 й. дан), техника коллежлари, шахар музейи, расмлар галереяси, нафис санъат ин-ти галереяси бор.

Loading...