БИРУНИТ — минерал. Кимёвий таркиби 8,5CaSiO38,5CaCO3CaSO415H2O. Таумасит минерали сиртида юпқа (2—3 мм) қатламли оқ, толасимон кристаллар ҳолида учрайди. Қаттиқлиги 2, с. oғ. 2,3. 1957 й. да Ўзбекистоннинг Қорамозор тоғларидаги Қўрғошинкон конидан топилган ва буюк узбек олими Абу Райҳон Беруний номи билан аталган.