БИСМАРК (Bismarck) Отто Эдуард Леопольд фон Шёнхаузен (1815.1.4, Шёнхаузен—1898.30.7, Фридрихсру) — Германия давлат арбоби, дипломат, князь, Германия империясининг 1рейхсканцлери (1871—90). Б. Германияни прус милитаризми асосида бирлаштирди; мамлакатда юнкербуржуа блоки ҳукмронлигини мустаҳкамлади, диний оппозиция («Культуркампф»)га қарши кураш олиб борди, социалистларга қарши фавқулодда қонун жорий қилди, айрим ижтимоий ислоҳотлар ўтказди. Бисмарк Франция ва Россияга қарши қаратилган Учлар иттифоқи (1882) ташкилотчиларидан бири.
Познань ва Силезиядаги поляк аҳолисини немислаштириш сиёсатини тутган. Париж коммунасига қарши уюштирилган қуролли интервенция ташкилотчиларидан бири бўлган.