БИССЕКТРИСА (лот. bis — икки марта ва secare — кесиш, кесувчи) — бирор бурчак учидан чиқувчи ва уни тенг иккига бўлувчи нур (тўғри чизиқ). Бурчакнингсимметрия ўқи ҳисобланади. Mac, учбурчак Б. си унинг ички бурчагидан шу бурчак қаршисида ётган томон билан кесишиш нуктасигача тушган кесма. Учбурчак ички бурчакларининг учала Биссектрисаси бир умумий нуқтада кесишади, бу нуқта учбурчак ичига чизиладиган айлананинг маркази бўлади.