БИССИНОЗ

БИССИНОЗ (юн. byssos — тук, тола) — техника ўсимликларининг толали маҳсулоти (пахта, жут, каноп) чангининг организмга нафас йўллари орқали узоқ вақг кириб туриши натижасида келиб чикддиган касаллик; пневмокониозларнинг бир тури. Пахта тозалаш з-дларида паст навли пахтани тозалашда, пахта титиш ва саралаш цехларида узоқ ишлаётган ишчиларда учраши мумкин. Биссинозда ўпкада бириктирувчи тўкима жуда кам ривожланиб, асосан сурункали бронхит, кейинчалик ўпка эмфиземаси, баъзан бронхиал астма пайдо бўлади. Касалликда 3 босқич фарқ қилинади: 1босқичда фақат нафас йўллари зарарланади, бронхлар тораяди ва бронхит белгилари намоён бўлади, бемор қуруқ йўталади, кукрак қафаси бир оз қисилади, лекин иш қобилиятини йўқотмайди, 1—2 кунда тузалиб кетади; 2босқич пахта тозалаш з-дларида узоқ йил ишлаётганларда учрайди: нафас йўллари узлуксиз таъсирланиши натижасида сурункали бронхит ва эмфизема анча ривожланиб, ўпканинг ҳаётий сиғими камаяди: харсиллаш кучайиб, бемор тинмай йўталади, балғам ташлайди, нафаси қисилиб, нафас ва юрак фаолияти бузилади, вактвақги билан иш қобилиятини йўқотади ва бронхиал астмага чалиниб қолади; 3босқич оғир сурункали бронхитга ўтиш жараёни бўлиб, кўпинча сурункали пневмония ҳам қўшилади; ўпканинг хаётий сиғими камайиши натижасида нафас ва юрак фаолияти сусаяди, беморнинг нафаси қисади, ҳаво етишмайди, бурни, лаби ва бармокларининг учи кўкимтир тусга киради. Тинмай йўталади, балғам ташлайди, иш қобилиятини бутунлай йўқотади. Даво касаллик босқичи ва оғиренгиллигига караб тайинланади. Беморни асосан йўталга қарши, балғам кўчирувчи ва юрак фаолиятини яхшиловчи дорилар билан даволанади.

Биссинознинг олдини олиш учун иш жойини шамоллатиб туриш, санитария ҳолатини яхшилаш, меҳнатни муҳофаза килиш ва ижтимоиймаиший шартшароитларни тўғри йўлга қўйиш лозим. Ишчиларни ишга қабул қилишдан олдин ва икки йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтказиш зарур.

Тўлқин Искандеров.

Prev Article

БИРҲАД

Next Article

БИТ