БИТИК — 1) тор маънода — ёзув, хужжат. Битиклар турли ҳажмда бўлган. Улар кдд. турк даврига (энг қад. даврдан 2-а. гача) мансуб бўлиб, туркий тилдаги ёзма ёдгорликларни ва б. тиллардан қад. туркий тилга қилинган таржима асарларни ўз ичига олган. Энг катта Б. Моюн 80 қатордан иборат. Туркий Битиклар УрхунЕнисей, уйғур, суғд, моний, сурёний ёзувларида битилган. Улар кабр тошларига, мармар тош, ойна, тери ва қояларга, сопол, ёғоч, металл идишларга ёзилган. Унгин (Украина) дарёси бўйидан топилган Битик туркий ёзма адабиётининг энг кад. ва мукаммал намунаси ҳисобланади. Битик ларда тарихийлик, халқ оғзаки ижоди, мифлар қоришиқ тавсифда бўлган ва улар ёзма адабиётнинг алоҳида турини юзага келтирган;
2) кенг маънода — китоб. Мае, «Таъбирнома» («Ирқ битик») да китоб маъноси ифодаланган.
Ад.: Малов С. Е., Енисейская письменность тюрков, М. —Л., 1952; Раҳмонов Н., Тошга битилган китоблар, Т., 1983.