БИТИМ

БИТИМ — 1) ҳуқукда шартнома, контракт, халкаро шартнома, конвенция тушунчаларининг синоними.

2) Ўзбекистон Республикасининг ФК бўйича фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракати. Битим бир тарафлама, икки тарафлама ёки кўп тарафлама бўлиши мумкин (қ. Шартномалар). Битим тузиш учун қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли булса, бундай Битим бир тарафлама Битим ҳисобланади. Битимлар оғзаки ёки ёзма (оддий ёки нотариал тасдиқланган) шаклда тузилади. Ер участкалари ва б. кўчмас молмулк билан боғлиқ Битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узок, муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва б.) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Қонун талабларига мувофиқ келмайдиган, шунингдек ҳуқуқтартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган Битим ; 14 ёшга тўлмаган шахслар; руҳий касаллиги ва ақли заифлиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган Битим ; қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган Битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. 14 ёшдан 18 ёшгачабўлган вояга етмаган шахслар; муомала лаёқати чекланган фуқаролар; ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки бошқара олмайдиган фуқаролар томонидан; шунингдек янглишиш таъсирида тузилган Битим ; алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг 2тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки огир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган Битим ; юридик шахс ҳуқуқий лаёқатидан ташқарига чиқадиган Битим суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин (ЎзР ФК, 101 — 128моддалар).

Loading...