Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

БИЯНХУ

БИЯНХУ (хитойча Бо Яньху, Бай Яньху) (71882) 19-а. 6070-й. ларида дўнгон (хуэйцзу) халқининг Шим. Ғарбий Хитойдаги Цин сулоласи зулмига қарши кўтарган қўзғолони раҳбарларидан бири. Сианьфу (Шэньси вилояти)да, деҳқон оиласида туғилган. 1862 й. дан қўзғолонда иштирок этган ва 1868 й. га келиб унинг раҳбарларидан бирига айланган. Шэньси вилоятидан чекиниб, Ганьсу вилоятида 1869—72 й. ларда кураш олиб борган. Хитойнинг ички вилоятларида қўзғолон мағлубиятга учрагач, Биянху қолган кучлар б-н (1872 й. охири — 1873 й. бошлари) Синьцзянга чекиниб уйғурлар билан ҳамкорликда цин қўшинларига қарши курашни давом эттирган. Синьцзяндаги қўзғолон тормор келтирилгач, Биянху 5 минг кишилик қўшини билан 1877 й. Россия ҳудудига ўтиб кетган.

Prev Article

БИЯ СУТИ

Next Article

БИҚИН