
БИЙЛАР СУДИ
БИЙЛАР СУДИ — шариат ва урфодатларга таяниб иш кўрадиган суд. Б. с. қозоқ ва қирғиз халкдари тарихига мансуб. Чор Россияси маъмурияти Туркистонни босиб олгач, қозилар суди билан бир қаторда Бийлар судини ҳам жорий этган. Бийлар суди 3 босқичдан иборат эди:
1) ишни мазмунан кўриб чиқиб, маслаҳатчиларсиз ҳукм чиқарувчи суд;
2) бийлар чиқарган ҳукм устидан шикоятни кўрувчи волость бийларининг йиғини; 3) эътиборли кишилар 3 йилга сайлаб қўйган бийларнинг фавқулодда йиғини. Бийлар суди жиноят ишлари юзасидан бир ярим йилгача қамоқ жазоси бериш ва жарима солиш ҳуқуқига эга бўлган. Кўчманчи аҳоли ўртасида иш олиб борган Бийлар суди 20-й. лар охирида барҳам топди.