БИЗНЕС ИНКУБАТОР

БИЗНЕС ИНКУБАТОР — кичик ва ўрта бизнесни юритиш малакалари бериш ва тадбиркорлик маданиятини тарбиялаш билан шугулланадиган ихтисослашган муассаса. Бизнес инкубатор, асосан, хўжалик юритувчи субъектларга дастлабки фаолиятида бозор иқгисодиёти бўйича зарур билимларни ўргатиш, бизнес режа тузиш, маблағлар топиш, халқарр грантлар олишда кўмаклашиш, тадбиркорлик ғояларини амалий лойиҳаларга айлантириш ва жорий этиш, шунингдек кичик ва ўрта корхоналарга менежмент ва маркетинг хизматлари, ташкилий, техникавий, иқтисодий йўсиндаги хизматлар кўрсатиш каби вазифаларни бажаради. Бизнес инкубатор тадбиркорлик малакаларини ривожлантириш ва маҳаллий ишбилармонларни, шу жумладан ёшлар, аёллар ва аҳолининг бошқа гуруҳларини халқ хўжалигига жалб этишни кучайтириш муаммоларини ечишга хизмат кўрсатади. Бизнес инкубатор фаолият турига кўра корхона инкубаторлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари, инновация ва менежмент марказларига бўлинади. Дастлабки Бизнес инкубаторлар 20-а. нинг 70 —80 й. лари да АҚШ да пайдо бўлди. Кейинчалик жаҳондаги бошқа мамлакатларда ҳам кенг тарқала бошлади. Ҳоз. пайтда дунё бўйича 2000 дан ортиқ йирик Бизнес инкубаторлар иш олиб боради. Ўзбекистонда биринчи Бизнес инкубатор 1995 й. да БМТнинг ЮНИДО ташкилоти ва ЎзР Давлат мулк қўмитасининг ҳамкорлиқдаги «Ўзбекистонда бизнес инкубаторлар тармоғини шакллантириш ва ривожлантириш» лойиҳаси асосида ташкил этилди. Республикада жами 25 Бизнес инкубатор мавжуд бўлиб, улар йирик шаҳарлар ва вилоят марказларида фаолият кўрсатмоқца, бир йидца 5 мингдан зиёд киши ўқитилдан (2001).

Алишер Собиров.

Prev Article

БИЖОПУР

Next Article

БИЙ