БИЗНЕС

БИЗНЕС (инг. business) — даромад келтирадиган ёки бошқа наф берадиган хўжалик фаолияти (касбкор, машғулот); фонда олиш мақсадлари кўзланган ва қонунларга хилоф бўлмаган ҳар қандай ташкилий фаолият. Миллий (давлат) қонунлар ва халқаро шартномалар билан тартибга солинади; Б. хўжалик юритиш кўламига қараб, йирик, ўрта ва кичик турларга бўлинади. Йирик Бизнес ишлаб чиқаришда 500 дан ортиқ киши банд бўлган, ўрта Бизнес эса 20 — 500 киши банд бўлган корхона (фирма)лар, кичик Бизнес 10 — 20 ва ундан кам киши ишлайдиган корхоналарни камрайди. Йирик ва ўрта Бизнесга, асосан, йирик и. ч., кўп сонли товарлар чиқарадиган, механизациялашган ҳамда автоматлашган соҳалар киради. Кичик Бизнес қишлоқ хўжалиги, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида кенг тарқалган. Кичик Бизнес шароитга тез мослаша олиши б-н бошқаларидан фаркланади ва шу боис у кенг тарқалган.

Loading...