БЛАГОВЕШЧЕНСК — РФдаги шаҳар (1858 й. дан), Амур вилоятининг маъмурий маркази. Т. й. станцияси. Зея дарёсининг Амур дарёсига қуйилиш еридаги порт. Аҳолиси 241 минг кишидан (1999). Благовешченск 1856 й. да УстьЗейский номи билан ҳарбий пост сифатида вужудга келган. Машинасозлик (конруда ва олтин қазиб олиш саноати учун жиҳозлар, электр асбоблари ишлаб чикарилади, кемасозлик з-длари ва б. з-длар), ёғочсозлик, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. 4 олий ўқув юрти, драма ва қўғирчоқ театрлари, ўлкашунослик музейи мавжуд.