БЛАНТАЙРЛИМБЕ (BlantyreLimbe), Блантайр — Малавижан. даги шаҳар. Аҳолиси 400 минг кишидан ортиқ. Т. й. орқали Бейра (Мозамбик) порти билан боғланган. Халкэро аэропорти бор. Мамлакатнинг муҳим саноат ва савдо маркази. Озиқ-овқат, полиграфия саноати корхоналари бор, цемент з-ди, тамаки, тикувчилик фкалари ишлаб турибди. Миллий музей мавжуд. Тамаки ким ошди савдоси (аукцион) ўтказилади.