БЛАСТОЦИСТА

БЛАСТОЦИСТА (бласто… ва юн. Kystis — пуфакча) , бластодерма пуфакчаси — сут эмизувчи ҳайвонлар ва одам пушти (уруғланган тухум ҳужайра)нинг майдаланиши жараёнида ҳосил бўладиган моруладан кейинги даври; бошқа организмларда бластула босқичига мое келади. Таркибида эмбрион тугуни бўлиб, ундан эмбрион ва унинг қобиғи (пардаси) ҳосил бўлади. Бластоциста ташқи деворидан трофобласт вужудга келади.

Loading...