БЛИДА — Жазоир шим. даги шаҳар. Блида вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 171 минг кишидан зиёд. Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Муҳим савдо маркази. Озиқ-овқат (ун тортиш, консерва, виночилик), кимё, полиграфия саноати корхоналари ва аэродром бор; зайтун мойи ва хушбўй дориворлар ишлаб чиқарилади. Цитрус мевалари етиштириладиган р-н маркази. Унча катта бўлмаган тўқимачилик фкалари бор. 16-а. да ташкил этилган.