БО ЦЗЮЙИ

БО ЦЗЮЙИ (772-846) хитой шоири. Ўз даври тузуми тартиботларини танқид қилгани учун таъқиб қилинган. 3 мингга яқин шеър ёзган. Халқорасида машҳур бўлган. Бо Цзюйи лирик шеърларида ҳаёт қувончлари, инсонга бўлган самимий муҳаббат ўз аксини топган. «Мангу соғинч ҳақида қўшиқ», «Уд» («Арфа») поэмалари бор. 10 шеърдан иборат «Цинь нақоратлари», 50 шеърдан иборат «Янги халқ қўшиқлари» тупламларида жамиятда авж олган порахўрликни ва ўзаро қирғинларни қоралайди.